Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

«Эҳтимол, эшитган бўлсангиз керак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) компьютер ўйинига тобеъликни касаллик, деб ҳисобламоқда. Бу гапни эшитиб, ҳазил иборалар ҳаёлингизга келса керакда: «Бизнинг PUBG/«Танк» ўйини ишқибози беморимиз қаерда?». Ҳазил эмас, бундай беморларни ҳозирданоқ мажбуран даволашмоқда. Бир кун келиб оқ ҳалатлилар сизни компьютер ўйинлари сабабли клиникага олиб кетгани келса, бунинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Айрим мамлакатларда шундай қилишаяпти ҳам», — деб ёзмоқда «Terabayt.uz».

ЖСТ компьютер ўйинига берилишни расман касаллик деб тан олди. Хўш нима учун бундай қарорга келинди?

Ташкилот тарқатган маърузада таъкидланадики, ўйин ишқибозлари ўйин частотасини, сеанснинг бошланиши ва тугашини, давомийлигини назорат қила олмай қолади. «Ўйинга берилиш» диагнози кишида бир йил мобайнида шундай ҳаёт тарзи кузатилса қўйилади ва бу кишига бошқа соҳалардаги фаолиятида ҳалақит беради. Дунё бўйича ушбу муаммога жуда жиддий қаралмоқда. Масалан Лондондаги касалхоналарнинг бирида яқинда тармоқлар касаллигига йўлиққанларга мўлжалланган наркология маркази очилди. У ерда компьютер ўйинларига берилган беморларни даволаш билан шуғулланилади.

Биласизми, Хитойда 350 миллион нафар геймер бор, бу АҚШ аҳолисидан ҳам кўп, дегани. Хитой ҳукумати ушбу муаммони «учинчи опиум уруши» деб атамоқда.

Хитойлик ота-оналар ўсмирларнинг ўйинга тобелигини турли йўллар билан даволашга ҳаракат қилмоқда. У ерда оғир меҳнат қилдириб даволайдиган тарбиявий муассасалар жуда оммалашиб бормоқда.

Ўйинга тобеъликга қарши курашда яна бир ўзига хос чора, бу хакерларни ёллашдир, дейилади хабарда. Масалан, хакерлар замонавий онлайн-ўйинларда мавжуд бўлган виртуал мукофотларни ўчириб юборади ва геймернинг ҳафсаласини пир қилиб, уни ўйиндан совутишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг