Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Компьютер коронавируси»: эпидемиялар ҳақидаги гиперҳаволалар нимаси билан хавфли?

«Компьютер коронавируси»: эпидемиялар ҳақидаги гиперҳаволалар нимаси билан хавфли?

Фото: «Kp.ua»

Хитой коронавируси интернетни ҳам заҳарлади, деб ёзмоқда «Tom's Guide». Янги касаллик одамларда ваҳима уйғотмоқда, бундан эса хакерлар фойдаланиб қолишяпти: улар эпидемия тўғрисида бўлар-бўлмас ахборотларга гиперҳаволларни тарқатишяпти, аслида бу ҳаволалар остида зарарли дастурлар яширинган.

Экспертлар номаълум манбалардан келган хабарлар ва видеороликлардан, ҳар қанча қизиқ туюлмасин, ҳушёр бўлишни ва фақат ишончли сайтларга киришни тавсия этишмоқда. Шунда ҳам қизиқишингиз устун келиб, шубҳали сайтларга кирадиган бўлсангиз компьютерингизга вирус тушиши ва шахсий маълумотларингизни ўғирлатиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Эътибор беринг!

Аввало файлнинг форматига қаранг. Масалан, безарар файллар ва видеороликларнинг номларида .exe ёки .lnk сўзлари бўлмайди. Текширилган файллар одатда .docx, .PDF ёки .mp4 форматида бўлади. Бироқ ҳатто шу файлларда ҳам вируслар учраб туради.

Ҳозирча хакерларнинг ўнтача гиперҳаволаси фош этилди. Аммо, экспертларнинг фикрича, коронавирус, тобора кенг тарқагани сайин, бутун дунёда янгиликлар бош мавзуси бўлиб қолаверади, бундан хакерларнинг «куни туғиши» турган гап.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг