Коллеж ва техникумлар: энди тўлов-шартномаларни электрон шаклда олиш мумкин
Коллеж ва техникумларда тўлов-шартнома миқдорларини ўтган йилги миқдорда сақлаб қолган, яъни оширмаган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу жараён рақамлаштирилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.
Жорий йилда Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.
Энди ўқувчилар тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.
Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Вазирлик онлайн рўйхатдан ўтиш ва шартнома олиш бўйича видеойўриқномани ҳам илова қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter