Колин Пауэлл вафот этди
АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл коронавирус асоратлари туфайли 84 ёшида вафот этди, дея хабар берилди унинг «Facebook»даги саҳифасида.
«Генерал Колин Пауэлл бугун эрталаб COVID-19 билан боғлиқ асоратлардан вафот этди», — дейилади хабарда.
Колин Пауэлл қарийб ярим аср мобайнида Пентагон, Оқ уй ва Давлат департаментида турли лавозимларда ишлаган ва АҚШнинг Совуқ Урушдан кейинги энг йирик ҳарбий ҳаракатлари — «Чўл бўрони» операцияси ва Ироққа бостириб киришига тайёргарлик кўришда қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter