Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коинотда жуда катта портлаш содир бўлди (фото)

Коинотда жуда катта портлаш содир бўлди (фото)

Фото:«Independent»

Машҳур «Қора туйнук» коинотда улкан портлашга сабабчи бўлди. Хабарларга қараганда, портлаш 15 та Сомон йўлини ушлаб турадиган жуда катта галактикада содир бўлган. Бу ҳақда «Independent» хабар тарқатди.

Астрономлар портлаш нега бунчалик кучли бўлганини изоҳлай олмайдилар. Портлаш 390 миллион ёруғлик масофасида жойлашган галактикадан аниқланди ва бу аввалги рекорддан беш баравар катта деганидир. Оламда маълум бўлган энг кучли портлашлар гамма-нурли портлашлар ҳисобланиб, янги тадқиқотлар натижаларига кўра, портлашларни ёруғлик нурларини келтириб чиқариши мумкин.

Фото: BBC Science Focus

Тадқиқотчилар гигант юлдузларнинг ўлими ёки нейтрон юлдузларнинг, қора туйнукларнинг бирлашиши бу портлашларни келтириб чиқармоқда деб тахмин қилмоқда.

Изланишларга кўра, гамма-нурларнинг ёрилиши ғайриоддий кучли гамма-нурларини келтириб чиқаради. Аммо олимлар бундай даҳшатли нур энергияларини 100 миллиард электрон волтдан юқори бўлган фотонлар пайқаш имконига эга эмас.

Таққослаш учун, бу «бизнинг кўзларимиз сезгир бўлган оптик нурга қараганда 100 миллиард баравар кучлироқ ва бизнинг суякларимиз рентгенографиясини олишда ишлатиладиган рентген фотонларига қараганда 100 миллион баравар кучлироқ».

Ҳозирча портлаш тугади, деб тахмин қилинмоқда: «Қора туйнук»дан ҳозирча фаоллик кузатилгани йўқ. Қайд этиш керакки, «Қора туйнук» бизнинг галактикамизга ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг