Кофи Аннаннинг дафн маросими бўлиб ўтди
Шу йил 18 август куни Швейцария пойтахти Берн шаҳрида вафот этган БМТнинг собиқ Бош котиби 80 ёшли Кофи Аннаннинг дафн маросими Гана пойтахти Акрада бўлиб ўтди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Дафн маросимига Гана президенти Нана Аддо Данква Акуфо-Аддо, БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш, Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва, Либерия президенти Жорж Веа, элчилар, дипломатлар қатнашди.
БМТ Бош котиби лавозимида фаолият юритган илк қора танли киши айнан Кофи Аннан ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter