Кўчма кутубхона қандай бўлади — афғонлардан ўрганамиз (видео)

Оксфорд университети битирувчиси, қобуллик Фрешта Карим Афғонистондаги аксарият болалар китоб ўқиш бахтидан маҳрумлигидан ташвишда. Аммо у қўл қовуштириб ўтирадиганлар сирасидан эмас.
Фрешта ташкил қилган ўзига хос кўчма кутубхона шаҳар ва қишлоқларни кезиб, ёш китобсеварлар вақтларини мароқли ўтказишларига хизмат қиляпти.
Автобус-кутубхона болаларга жуда ёқди — сафарга шу йил февраль ойида чиққан кўчма кутубхона хизматидан ҳар куни 300 нафар ёш ўқувчи фойдаланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter