«Кўча солиқчилари» жанжали видеосига расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент туманида «кўча солиқчилари» йўлни тўсиб олиб, жанжал қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 24 декабрь куни соат 01:30 атрофида 20—33 ёш атрофидаги уч нафар шахс Чимкент йўли кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконига харид учун кирган. У ерда «Сергели» маҳалласида яшовчи 25—31 ёш орасидаги уч нафар шахс билан ўзаро навбат талашиб, жанжаллашиб қилган.
Дўкондан чиққач, улар аҳоли тинчлигини бузиб, йўлнинг қатнов қисмида бир-бирларининг автотранспорт воситаларини сиқиб тўхтатиб, жанжалда давом этган. Жанжал вақтида икки ҳайдовчидан бошқа шахслар мастлик ҳолатида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жанжалда иштирок этган олти нафар шахс ушланган. Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter