«Кобалт» эгасининг қоидабузарлиги икки кишининг ўлимига сабаб бўлди
27 март куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида «Кобалт» русумли автомобиль ҳайдовчиси ёмғир сабаб йўл сирпанчиқлигини инобатга олмасдан, тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланган. Оқибатда бошқарувни йўқотган ва қатнов қисмини ажратувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан ўз йўлида келаётган «Ласетти» русумли автомобилга тўқнашган.
Натижада, «Ласетти» автомобилининг 31 ёшли ҳайдовчиси ва 33 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида вафот этишиб, 25 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур аянчли ЙТҲ юзасидан туман ҳудудида ИИВ ЙҲХББ раҳбарлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида муҳокама қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter