Кличкога жиноий жавобгарлик хавф солмоқда
Соломенск туман суди Украинанинг Коррупцияга қарши кураш миллий бюросига Киев мэри Виталий Кличкога нисбатан терговолди суриштирув ўтказиш мажбуриятини юклади.
Украина пойтахти раҳбари бир неча жиноятларда гумонланмоқда, улар орасида жиноий гуруҳ ташкил этиш айблови ҳам бор.
Исми очиқланмаётган фуқаро ўтган йили собиқ боксчига нисбатан жиноят иши очиш борасида Коррупцияга қарши кураш миллий бюросига мурожаат қилгани айтилмоқда. Бироқ бюро унинг мурожаатини рад этган эди. Шундан сўнг даъвогар судга мурожаат қилди. Суд эса амалдорга нисбатан суриштирув ўтказиш лозимлиги ҳақида ажрим чиқарди.
Ҳозирча Киев мэрининг хизмат ваколатини суиистемол қилгани борасида ҳеч нарса аниқ эмас. Кличко ҳам сукут сақлашни маъқул кўрмоқда. Бироқ унга нисбатан шубҳалар етарли. Хусусан, Киев марказидаги Миллий музей ёнида Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари шарафига монумент қурилиши билан боғлиқ тендер юзасидан саволлар кўп. Ушбу лойиҳа қиймати 47,5 миллион гривна (1,6 миллион доллар)ни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter