Кличко Киевда қанча аҳоли қолганини айтди
Киев мэри Виталий Кличконинг айтишича, илгари эвакуация қилинган аҳоли вакиллари Украина пойтахтига қайтишни бошлаган. Ҳозир шаҳарда урушгача аҳолининг қарийб учдан икки қисми қолган, деди у.
«Ҳозир шаҳримиздаги телефон рақамларини ҳисоблай оламиз. Тахминан 2,5 миллионта. Урушгача пойтахтда 3,5 миллион киши яшаган», — деди Кличко.
Украина ҳукумати аҳолига Киевга қайтмасликни тавсия қиляпти, шаҳар яна ўққа тутилиши мумкин.
«Ўққа тутилиш, ракета зарбалари берилиши эҳтимоли, афсуски, ҳалиям бор. Ҳеч кимга қайтишни тақиқлай олмаймиз. Фақат тавсия қилишимиз мумкин. Агарда сиз хавфсизроқ, ҳаётингиз учун хавфли бўлмаган жойларда бўлсангиз, илтимос, ўша ерда қолинг», — деди Виталий Кличко.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter