Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди

Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида  Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова Президент мактабларига қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонлари тўғрисида маълумот берди.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида 16 мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаб.

Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Маълумот учун: ҳозирга қадар Тошкент шаҳри, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида Президент мактаблари фаолият кўрсатаётган эди.

Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни 5 июндан 25 июнга қадар, яъни рўйхатдан ўтиш жараёни бўлади. Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.

Ўтган ўқув йилида пандемия сабаб кириш имтиҳонлари бўлмади. Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.

Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали  ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг