Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ ҳаражатини давлат тўлаб бериши маълум бўлди

Кимларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ ҳаражатини давлат тўлаб бериши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласига бағишланган видеселектор йиғилиши ўтказди. Унга кўра, давлат раҳбари томонидан қайси тоифадаги ёшларга давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Унга кўра, 1 июндан бошлаб, «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

Шунингдек, «ёшлар дафтари»га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

Шу билан бирга, 1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни  қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

Бундан ташқари, ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

Президент томонидан таъкидланишича, шшбу мақсадлар учун Ёшлар агентлигига йил давомида қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг