Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин кема қурувчиларни жазолайди

Ким Чен Ин кема қурувчиларни жазолайди

Иллюстратив фото

Шимолий Корея ҳукумати уч мансабдорни ҳарбий кемани сувга туширишдаги ҳодиса айбдори сифатида ҳибсга олди.

КХДР марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, қўлга олинганлар — кема қурилган Чхонжин шимолий верфи (кемалар қуриладиган ва таъмирланадиган жой) бош муҳандиси, қурилиш раҳбари ва маъмурий менежер. У «авария учун жавоб бериши» айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 21 май куни беш минг тонна оғирликдаги янги ҳарбий кема (эсминец)ни сувга тушириш маросими ўтказилган. Тадбирга КХДР раҳбари Ким Чен Ин ташриф буюрган. Кемани сувга туширишда мувозанат йўқотилиб, унинг бир қисми қуруқликка тушиб, корпуси ва туб қисмига жиддий шикаст етган.

Ким Чен Ин ҳодисани «эҳтиётсизлик, масъулиятсизлик ва илмсизлик» оқибатидаги жиноят дея баҳолаб, айбдорлар жазоланишини айтганди.

Фото: X
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг