Киевга ракета ҳужуми уюштирилди, портлашлар юз берди
Киевда Россиянинг навбатдаги ракета ҳужумини қайтарувчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, шаҳарда портлашлар юз берган.
«Ўз хавфсизлигингиз ҳақида қайғуринг — ҳаво ҳужуми сигнали пайтида бошпаналарда қолинг», — дея хабар беради вилоят маъмурияти.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Житомир ва Ровне вилоятлари ҳаво ҳудудида қайд этилган ракеталар йўналишини ўзгартириб, Киев томон учиб кетгани ҳақида хабар берган.
«Х-47М2 «Кинжал» аэробаллистик ракеталарининг Киев йўналишида учирилиши қайд этилди», — деб хабар қилди Ҳарбий ҳаво кучлари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5 да.
Бир неча дақиқадан сўнг Украина пойтахтида ракеталарнинг такрор учирилиши қайд этилди.
Киев мери Виталий Кличко ракета ҳужумининг илк оқибатлари ҳақида гапирди.
Украина пойтахтининг бир қанча туманларида рус ракеталари қолдиқлари турар-жой бинолари, корхоналар, болалар боғчаси ва автомобиллар устига тушгани қайд этилди, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко.
Святошинский туманида ракета қолдиқлари болалар боғчаси ва турар-жой биноси устига тушди. Бир аёл яраланган.
Шевченко туманида автомобиллар ва турар-жой биносидаги хонадон ёнмоқда. Уч киши жароҳатланган.
Подолск вилоятида икки корхона ҳудудига ракеталар қолдиқлари тушди. Шунингдек, трансформатор подстанцияси ва икки қаватли нотураржой биносида ҳам ёнғин содир бўлган. Бундан ташқари, турар-жой биносининг томи ёнмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter