Киевда комендантлик соати жорий этилди: соат 17:00 дан 8:00 гача кўчада юрганлар қўпорувчилар ҳисобланади
Киев мэри Виталий Кличко шаҳарда комендантлик соатини эълон қилди. Комендантлик соати кечки соат 17:00 дан эрталабки 8:00 гача давом этади. Шу соатлар оралиғида кўчада юрганларни Кличко душманнинг қўпорувчилик-разведка гуруҳлари аъзолари, деб ҳисоблашни таклиф қилди.
«Пойтахтни самаралироқ мудофаа қилиш ва унинг аҳолиси хавфсизлиги учун бугун, 2022 йилнинг 26 февралидан, соат 17:00 дан 8:00 гача комендантлик соати жорий этилади» — деди Кличко Telegram орқали мурожаатида.
У шаҳарликларни «вазиятни тушунган ҳолда» қабул қилишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter