Киберхавфсизлик хизмати жиддий огоҳлантириш эълон қилди
ИИВ Киберхавфсизлик хизмати аҳолини жиддий огоҳлантирди.
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда «Apelsin» мобил иловаси кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган «Apelsin.uz» жамоаси номидан табриклаймиз, барчангиз акциялар ўтказишни яхши кўришимизни биласиз ва бугун ҳам бундан мустасно эмас.
Биз 900.000 сўмгача бўлган пул мукофотидаги чипталарни ўйнашга қарор қилдик» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар, дейилади ИИВ маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter