Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кенгаш ташаббуси билан яна бир рисола чоп этилди

Кенгаш ташаббуси билан яна бир рисола чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан «2017-2021: Суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар самараси» рисоласи чоп этилди.

Маълумки, беш йил аввал қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастури ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини амалда таъминлаш ҳамда унинг фаолиятини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаш масаласи алоҳида белгиланганди.

Вазифалар ижроси ва натижалари сарҳисобда яққол намоён бўлади.

Рисолада ўтган қисқа даврда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар ва унинг натижалари ҳақида сўз юриталади. Эътиборлиси, тўплам қуруқ маърузалардан ҳоли, натижалар аниқ рақам, факт ва таққослар орқали геометрик ва график дизайн шаклида ўқувчига ҳавола этилади. Бу эса амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш имкониятни тақдим этади.

Тўплам наинки муайян қатлам, балки кенг оммага мўлжалланган.

Рисола АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликнинг навбатдаги маҳсули бўлиб, бепул тарқатиш учун нашр этилган.

«2017-2021: Суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар самараси» рисоласининг электрон нусхаси билан Судьялар олий кенгаши веб-сайтида  танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг