Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилиши айтилди

Келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилиши айтилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилиши айтилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:

- ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;

- ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;

- келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг