Келгуси йил 10 миллион сайёҳ қабул қилиниши режалаштирилмоқда – Азиз Абдуҳакимов
Самарқандда бугун Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессияси бошланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирни очиб берди ва ўз нутқида туризмнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрнига юқори баҳо берди.
– Туризм жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган соҳасидир. СОВИД-19 нинг жиддий таъсирига қарамай, глобал туризм барқарорлигини исботлади ва тезда тикланди. Бу жуда муҳим, чунки кўплаб мамлакатлар ўз иқтисодиётини кўтариш ва муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун туризмга таянмоқда.
2022 йилда дунё бўйлаб деярли 1 миллиард одам саёҳат қилган, бу пандемиядан олдинги кўрсаткичларнинг 66 фоизини ташкил қилади. Жорий йилда Ўзбекистон 7 миллион халқаро сайёҳ қабул қилиши кутилмоқда, бу 2016 йилдагидан беш баробар кўпдир. Келгуси йилда биз 10 миллион сайёҳ қабул қилишни мақсад қилганмиз.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш президент Мирзиёев томонидан шу ҳафта эълон қилинган ташаббуслар асосида шаклланади. Туризм стратегиясида парвоз, автомобил ва темир йўл тармоқларини кенгайтириш ҳамда ҳар бир аэропортда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш мақсад қилинган. Ушбу ташаббус Ўзбекистонга сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш ва уларни мамлакат бўйлаб ташишда муҳим аҳамият касб этади, – деди Азиз Абдуҳакимов.
Вазир шунингдек ўз нутқида минтақавий туризм фаолиятини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун «Ипак йўлида туризм» тематик офисини очиш режасини маълум қилди. Бу Ипак йўлининг глобал бренд сифатидаги салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter