Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келесдаги боғчада жинсий тегажоғлик қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Келесдаги боғчада жинсий тегажоғлик қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти, Келес шаҳрида яшовчи К.Т. томонидан унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлиқ содир этилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Қайд этилишича, Болалар омбудсмани мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганиши натижасида Келес шаҳридаги хусусий боғчада бўлган вақтида болага нисбатан жинсий тегажоғлик қилинганлиги юзасидан 2023 йил 15 декабрда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, аниқланишича, Тошкент тумани, Келес йўли кўчасида З.Х. ўзи яшаб келаётган уйида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб, тегишли равишда рухсатнома олмасдан, ҳеч қандай лицензиясиз болалар боғчаси ташкил этган.

Тошкент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ушбу хонадон ўрганилганда, бу ерда санитария қоидалари жиддий равишда бузилганлиги ва боғчада ишлаган Г.Қ., З.Х лар тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

Жиноят ишини тергови давомида фуқаро З.Х нинг лицензия олмасдан мактабгача таълим муассасаси очиб фаолият кўрсатганлиги ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг