Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади
1 июнь — шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи бу кунда ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди, деб ёзмоқда «Xushnudbek.uz» канали.
Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.
Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:
- 1 июнь, шанба — иш куни;
- 6 июнь, пайшанба — дам олиш куни бўлади.
Яна бир бор таъкидлайман, бу ўзгаришлар фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунликлар) ходимларга ушбу ўзгаришларнинг алоқаси йўқ, улар доимгидек ишлайверишади.
P.S.: Ҳали аниқ бўлгани йўғу, лекин мабодо 5 июнь, чоршанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни сифатида эълон қилинса, унда 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун кетма-кет дам олади. 6 кунликлар эса фақат Ҳайитнинг биринчи куни дам олишади, улар учун ҳар қанақасига ҳам 2 кун кетма-кет дам олиш куни бўлмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter