«Кеча ва кундуз» романи АҚШда инглиз тилида нашрдан чиқди
Америкалик ёш таржимон Кристофер Форт ўзбек адиби Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи АҚШда инглиз тилида нашрдан чиққанини маълум қилди.
Кристофер Форт ўзининг фейсбукдаги саҳифасида китобнинг суратини жойлаб, кейинги ҳафтадан бу роман «Amazon» орқали сотувга қўйилишини қайд этган.
Шунингдек, таржимон Ўзбекистонда унга ёрдам берган бир қатор танишларига миннатдорлик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter