«Амазон»да фаол сотилаётган «Кеча ва кундуз»нинг тақдимоти Лондонда бўлиб ўтди
2020 йилнинг 17 январ куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонасида замонавий ўзбек шеърияти ва адабиётининг асосчиларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган «Night and Day» («Кеча ва кундуз») романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
«Кеча ва кундуз» романи АҚШда инглиз тилида нашрдан чиқди
Америкалик ёш таржимон Кристофер Форт ўзбек адиби Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи АҚШда инглиз тилида нашрдан чиққанини маълум қилди.