Каттақўрғонда газ баллон ўрнатишдан тушган 350,9 млн. сўм талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилди.
Унда «Каттақўрғонтумангаз» газ таъминоти бўлими ходимлари ўтган 6 ой давомида аҳолига маиший газ баллонларни ўрнатиб бериш эвазига ундирилган 350,9 млн сўмни (ҳар бир баллонни ўрнатиш 3 минг сўм) филиалнинг махсус ҳисоб рақамига топширмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter