Картошка ва юрак хасталиклари — боғлиқлик борми?
![Картошка ва юрак хасталиклари — боғлиқлик борми?](https://static.xabaruz.com/crop/1/2/720_460_95_1283686263.jpg)
Америкалик олимлар картошка истеъмол қилиш ҳамда юрак-қон томир касалликлари ва гипертония ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида йирик метатаҳлил ўтказишди.
Тадқиқотда 110 мингдан зиёд одам қатнашди, маълумотлар узоқ давом этган еттита кузатув тадқиқотидан олинди.
Маълум бўлишича, юрак хасталикларининг пайдо бўлиши эҳтимоли ейилган картошка (қайнатилган, духовкада пиширилган ёки пюре) миқдорига боғлиқ эмас. Ҳатто ёш, овқатланиш одати, ҳаёт тарзи каби омиллар ҳисобга олинганда ҳам жиддий таъсир юзага чиқмади.
Фақат қовурилган картошка қон босимини сал ошириши мумкин. Ҳафтасига камида бир мартадан картошка фрини истеъмол қилишга одатланиш гипертония (қон босими касаллиги) ривожланиши эҳтимолини 10 фоизга оширади, дейилади олимларнинг хулосасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter