Карим Бензема «Челси»га ўтиши мумкин
«Ал-Иттиҳод» клубининг франциялик футболчи Карим Бензема фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
ESPN хабарига кўра, Бензема «Ал Иттиҳод»дан январдаги трансфер ойнасида кетиш ҳақида ўйламоқда. 36 ёшли форвард барча мусобақаларда 24та ўйинда 15та гол урганига қарамай, Саудия Арабистонидаги фаолиятидан норози. Бир қатор манбаларда айтилишича, франциялик футболчи йиғинга келмагани учун бош мураббий томонидан четлаштирилган.
Ҳужумчининг ўзи эса тропик циклон оқибатлари туфайли Маврикий оролидан уча олмаганини таъкидламоқда. Бензема имкон қадар тезроқ жамоага қўшилишни режалаштирмоқда. Айни пайтда «Ал-Иттиҳод» Дубайда йиғин ўтказяпти.
ESPN нашрига кўра, 2022 йилги «Олтин тўп» соҳибига Премер-лиганинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда ва Бензема билан шартнома тузиш учун биринчи номзод «Челси» ҳисобланади. Ўз навбатида, «Ал-Иттиҳод» ҳам франциялик футболчини сотиш ёки ижарага беришни истамаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter