Карантин қоидалари: бўса учун 278,50 евро жарима
Коронавирусни юқтирганлар сони кўпаймоқда. Ҳукумат ҳушёр — карантин қоидаларини бузганлар катта-катта жарималарга тортилмоқда. Вайблинген (Баден-Вюртемберг)да истиқомат қилувчи 30 ёшли Чихан О. қоида бузганлик учун жарима тўлаш нималигини яхши билади: «Мен бўса учун 278,50 евро жарима тўладим. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...»
1 апрель куни Реннингенда тезкор овқатланиш ресторани смена бошлиғи автоҳалокатга учради. Бироқ полиция эътиборини тўқнашувнинг ўзидан кўра Чихан BMWсидаги одамлар сони кўпроқ жалб қилди.
«Полициячилар автомобилдаги одамлар сонини санашга тушди: бир, икки, уч. Ўша вақтлар учун ҳаддан ташқари кўп», — деди Чихан. Инфекциядан ҳимояланиш тўғрисидаги қонуннинг 73-моддасига биноан, йигит 150 евро жарима ҳамда қўшимча 28,50 евро тўлашга мажбур бўлди.
Бир ҳафта ўтар-ўтмас йигит навбатдаги саргузаштга ўралашиб қолди: ресторан ходими автотураргоҳда ёқтирган қизи билан турганди: «Қаёқдандир дўстим келиб қолди. Биз машинада яна уч киши бўлиб қолдик. Полиция яна бизни қўлга туширди». Йигит иккинчи марта 250 евро ва қўшимча 28,50 евро жаримага тортилди.
«Бу ҳаётимдаги энг қиммат бўса бўлди!» — дейди ҳазиллашиб йигит.
Чихан — Баден-Вюртемберг аҳолисининг карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилган 30 000 кишидан бири. Умумий жарималар миқдори 312 255 еврони ташкил этади.
«Энди одамлар гавжум жойларга бормаяпман. Доимо ниқобдаман», — дейди Чихан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter