Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин пайтида коммунал хизматлар ва кредитни тўлаш керакми?

Карантин пайтида коммунал хизматлар ва кредитни тўлаш керакми?

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Карантин кунларида Ўзбекистондаги қатор банклар томонидан икки ой давомида кечиктирилган тўлов учун пеня ҳисобланмаслиги ва фуқаролар жаримага тортилмаслиги хабар қилинди. Aммо, иложи бўлса, қарздорлик йиғилишига йўл қўйманг.

Мавжуд вазият ва мажбурий ўз-ўзини изоляция қилиш режимининг шартларини ҳисобга олган ҳолда, ҳисоблар бўйича зарур тўловларни UzPSB Mobile (https://uzpsb.uz/uz/individuals/mobilnyy-banking/) мобил иловаси ёрдамида масофадан туриб амалга ошириш мумкин.

Электр энергияси ва маиший чиқиндиларни олиб ташлаш учун мавжуд бўлган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни Мажбурий ижро бюросининг mib.uz расмий веб-сайтида топиш мумкин.

Шунингдек, яқинда ишга тушган «Telegram» тармоғидаги @mibuzbot бот-каналидан ҳам қарздорликлар ҳақида маълумотларни билиб, тўловларни амалга оширишларига имконият мавжуд.

Яқинларингизни хавф остига қўйманг. Оила аъзоларингизни мобил илова ёрдамида коммунал тўловларни тўлаш ва қарзларни онлайн равишда қоплашга ўргатинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва уйда қолинг.

Ҳукумат қарорига кўра, карантин кунларида хизматларни етказиб берувчилар ва банклар томонидан икки ой давомида кечиктирилган тўлов учун ўчириб қўйилмайди ва фуқаролар жаримага тортилмайди. Aммо, иложи бўлса, қарздорлик йиғилишига йўл қўйманг. Чунки, мунтазам равишда оз-оздан тўлаш тўланмаган ойлар давомида тўпланган катта миқдордаги суммани бир мартада қайтариб беришдан кўра осонроқ.

Қўшимча маълумот учун:
+998 712004343 - Call-марказ
http://t.me/sqbsupport - телеграм бот

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг