Карантин хабаридан сўнг аҳоли Лондонни оммавий тарк этишни бошлади (видео)
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус сабабли Буюк Британия пойтахтида максимал чекловлар қўйилишини эълон қилганидан кейин кўплаб инглизлар Лондонни оммавий равишда тарк этишга шошилдилар. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, Жонсоннинг қатъий чекловлар бошлашини эълон қилганидан бир неча дақиқа ўтгач, оилалар 20 декабр ярим тунгача Лондон ва унинг атрофидаги туманларни тарк этишни бошладилар. Минглаб одамлар темир йўл станциялари ва аэропортларни тўлдирди ва машиналар кўчаларда тирбандликлар юзага келди.
Нашрнинг ёзишича, бу ҳолатда ижтимоий масофа ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Лондонда кўп транспорт йўналишлари бекор қилинган.
Аввалроқ Борис Жонсон чекловлар кучайиши ҳақида хабар берганди, унга кўра, ноозиқ овқат дўконлари ёпилади, одамларнинг заруратсиз кўчага чиқиши тақиқланади. Шунингдек, Рождество байрамида яқинлар билн кўришиш ҳам мумкин эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter