Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бойлар учун ҳам қимматлик қиладиган 10 шаҳар (рейтинг)

Бойлар учун ҳам қимматлик қиладиган 10 шаҳар (рейтинг)

Фото: International Wealth

Кўчмас мулклар нархи осмонда, автомобилдан фойдаланиш ўта серчиқим, тиббиёт хизматлари жуда қиммат. Шу каби омиллар Сингапурни бойлар учун ҳам қимматлик қиладиган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга олиб чиқди. Рейтинг Julius Baer банки томонидан тузилди.

Рейтингни тузиш учун Швейцария банки бой одамлар 25 шаҳарда сотиб олиб, фойдаланадиган 20 хил истеъмол моли ва хизмати нархларини таҳлил қилди.

Сингапурда автомобиллар, виски, заргарлик буюмлари ва уй-жойларни ўз ичига олган ҳаёт қиймати ошиб боряпти.

«Сингапур ҳукумати глобал бизнес ва бой одамлар учун мамлакат жозибадорлигини ошириш йўлида бор имкониятини ишга солмоқда. Бу унинг жаҳондаги энг қиммат шаҳар мақоми ўзгармай келаётганида акс этмоқда», — дейилади банкнинг Global Wealth and Lifestyle Report ҳисоботида.

Қимматлиги бўйича жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 2,5 маротаба олдинда бўлган Сингапурда бир йил давомида автомобиллар нархлари доллар эквивалентида 15 фоизга қимматлади. Хусусий таълим — 14 фоиз, аёллар сумкалари ва пойабзаллари — 10 фоиз, эркаклар костюмлари ва соатлари — 5 фоизга қимматлади.

Бойлар учун қиммат шаҳарлар рейтингида Шанхайни қувиб ўтган Гонконг 2-ўринга кўтарилди. Гонконг адвокатлар ёллаш учун жаҳондаги энг қиммат, кўчмас мулк нархи бўйича иккинчи шаҳарга айланди.

Буюк Британия ўтган ой техник рецессиядан чиқди, 2023 йилда фунт қадри ошиб, мамлакат Brexitдан сўнг тикланишга юз тутди: буларнинг натижаси ўлароқ Лондон бойлар учун қиммат шаҳарлар рўйхатида 3-ўринга қайтди. Бу шаҳарда хусусий мактаб таълими дунёда энг қиммат саналади — ўтган йилга солиштирганда тўлови 14 фоизга ошган.

Julius Baer талқини бўйича, дунёнинг энг қиммат 10 шаҳри:

  1. Сингапур
  2. Гонконг (Хитой)
  3. Лондон (Буюк Британия)
  4. Шанхай (Хитой)
  5. Монако
  6. Цюрих (Швейцария)
  7. Ню-Йорк (АҚШ)
  8. Париж (Франция)
  9. Сан-Паулу (Бразилия)
  10. Милан (Италия).

1990-йилларнинг ўта қиммат шаҳри саналган Токио бу йил саккиз поғона пасайиб, 23-ўриндан жой олди. Япон иенаси курси пасайиб кетиши шаҳарни анча арзонлаштирган, дейилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг