Карантин даврида талабаларга стипендия тўланадими?
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига тўланадиган стипендия ҳақида маълумот берди.
— Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин. Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.
Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар. Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter