Kandinsky 2.1 нейрон тармоғи ChatGPT’gaга нисбатан тез ривожланмоқда
2023 йил апрел ойининг бошида Сбербанк томонидан Kandinsky 2.1 нейрон тармоғи — тавсифга мувофиқ расмлар яратадиган генератив модел чиқарилди. Бошқа муқобил тармоқлардан фарқли ўлароқ Kandinsky 2.1га кириш бепул бўлиб, уни ҳар ким тегишли телеграм бот ёки Fusion Brain сайтида бепул синаб кўриши мумкин.
Бироқ, бу бошқа генератив моделлардан ажралиб турадиган ягона фарқи эмас. Яна бир муҳим жиҳат — Kandinsky 2.1 рус тилида ўқитилган ва шунинг учун рақобатчиларга қараганда бу тилдаги сўровларни янада аниқроқ қабул қилади. Бундан ташқари, унинг функционали фақат матн тавсифидан тасвирларни яратишда эмас. Модел ёрдамида иккита расмни аралаштириш, матн тавсифи ёрдамида расмга тафсилотларни қўшиш ёки ҳатто нейрон тармоқдан чексиз полотно режимида чизишни сўраш мумкин.
Бу каби кенг функционал нафақат кўнгил очиш учун қўлланилади, балки турли хил, биринчи навбатда креатив мутахассисликлар вакиллари орасида ҳам талабгир бўлади. Масалан, Kandinsky 2.1 хусусиятлари дизайнерлар, маркетологлар ва ёзувчиларга шубҳасиз мос келади — улар нейрон тармоғи чизадиган гўзал артлардан илҳомланиши мумкин. Шунингдек, тасвир профессионал фаолиятга жалб қилиниши ҳам мумкин. Мисол учун, нашриётларда ва ҳатто тиббиётда талабалар учун ўқув материалини тайёрлашда қўл келади.
Ҳаммаси бўлиб, модел 10 дан зиёд услубда чизиши мумкин, асосийлари: artstation, anime ва 4К. Шунингдек, у дунёнинг 101 тилда, шу жумладан рус ва инглиз тилларида сўровларни қўллаб-қувватлайди.
Бу каби имкониятлар фонида, шунингдек, бепул фойдаланиш туфайли нейрон тармоқ аудиторияси шиддат билан ўсиб бормоқда. Ишга туширилгандан тўрт кун ўтгач, модел 1 миллион фойдаланувчига эга бўлди. Масалан, Америкада ишлаб чиқарилган ChatGPT тармоғига худди шундай натижа учун беш кун керак бўлди.
Нейрон тармоқ атрофидаги ажиотаж хориж рейтинг агентликлари назаридан четда қолмади. Тез орада, Kandinsky 2.1 GitHub версиясига кўра Топ-5 талик трендли дунё репозиторига киргани маълум бўлди.
Kandinsky 2.1 имкониятлари синаб кўрилди ва бунинг учун нейротармоқдан бир нечта сўровлар учун тасвир яратиш сўралди. Биринчиси «Тошкент, технологиялар, қуёш ботиши» эди. Бунинг учун «4К» услуби танланган ва модел буни шундай уддалади:
Сўнгра, вазифа бироз мураккаблаштирилди ва Kandinsky 2.1 дан Ўзбекистон миллий либосларидаги гуманоид роботни чизишни сўралди. Услуб — «artstation».
Умуман олганда, шуни таъкидлаш мумкинки, модел ҳақиқатан ҳам фойдаланувчини тушунади ва сўровга мос келадиган тасвирларни чиқариб беради. Шуниси эътиборга лойиқки, якуний суратлар мутлақо юқори сифатда.
Ҳеч кимга сир эмаски, сунъий интеллект ўта истиқболли йўналиш бўлиб, уни ривожлантириш нафақат миллий ва ҳатто минтақавий миқёсда, балки жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эгадир. Айнан шунинг учун бу соҳада етакчилардан бири бўлиш муҳимдир. Бу маҳаллий ишлаб чиқувчиларга қўшимча мотивация беради, Ўзбекистондаги СИ-технологияларига ижобий таъсир кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter