Канаданинг сўконғич генерал-губернатори ишдан кетди
Канада генерал-губернатори Жюли Пайет, офисида «заҳарли муҳит» яратиш ва ходимлари билан жанжал чиқаришда айбланганидан сўнг, истеъфога чиқишини маълум қилди. Генерал-губернаторлик сайтида 21 январь куни ушбу хабар жойланди.
Everyone has a right to a healthy and safe work environment. Tensions have arisen at Rideau Hall over the past few months and for that, I am sorry. Full statement: https://t.co/4PgUs1h8Rq
— GGJuliePayette (@GGJuliePayette) January 21, 2021
«Ҳар бир инсон ҳар қандай вақт ва вазиятда соғлом ва хавфсиз ишчи муҳитига эга бўлишга ҳуқуқли. Генерал-губернатор котиби канцеляриясида ҳар доим ҳам бундай бўлмаган кўринади. Охирги бир неча ойда Ридо-ҳоллда босим юзага келди, мен бундан афсусдаман», — деб ёзди Пайет.
Даставвал CBC телеканали генерал-губернатор идорасида «заҳарли муҳит» ёзага келгани ҳақида хабар берганди. Телеканал хабарига жавоб ўлароқ, Канада Махфий кенгаши 2020 йил июль ойида текширув бошлаган. Ўшанда номлари сир тутилган аксарият давлат хизматчилари ва собиқ ходимлар Пайет хоним Ридо-ҳолл ходимларини ҳамманинг олдида камситиб ва ҳақорат қилиб келганини тасдиқлашганди.
Маълумот учун: Канада генерал-губернатори — бир пайтнинг ўзида Канада қироличаси ҳам саналувчи Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг вакили. Жюли Пайет ушбу лавозимда 2017 йилнинг 2 октябрида иш бошлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter