Канадада ит шаҳар мэрлиги учун ўз номзодини қўйди
Молли исмли етти ёшли ит Торонто мэри лавозимига ўз номзодини қўйди. Бу ҳақда Toronto Star хабар бермоқда.
Итнинг расмий вакили бўлишини айтган эгаси Тоби Хипс ҳужжатларни расмийлаштиришнинг сўнгги кунида рўйхатдан ўтиш учун сайлов участкасига келган.
«Унинг сайловолди ташвиқоти давомида тақдим этадиган кўплаб йирик ғоялари бор ва бу жамоатчилик эътиборини ўзига тортади», — дейди номзод вакили.
Хипснинг сўзларига кўра, Молли ўз атрофига шаҳар муаммолари, хусусан, транспорт ва уй-жой муаммоларини ҳал қилиш бўйича асосли ғояларни таклиф қиладиган «ажойиб маслаҳатчилар жамоаси»ни тўплашга муваффақ бўлган.
Моллининг энг катта ташвиши - бу йўлларда қишда тузни ҳаддан ташқари кўп ишлатиш, қорда юриш пайтида унинг панжаларига зарар етиши ва транспорт воситаларини коррозияга олиб келишидир.
Ҳипснинг ишонишича, Молли мэр роли учун жуда мос келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter