Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канада афғонистонлик 40 минг қочоқни қабул қилади

Канада афғонистонлик 40 минг қочоқни қабул қилади

Фото: «Наш Ванкувер»

Канада ўз ҳудудига афғонистонлик 40 минг нафар қочоқни киритишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо «Twitter»да ёзди.

«Канада 40 минг қочоқни қабул қилади, биз бошқаларни ҳам уларни хавфсиз жойлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга чорлаймиз», — деди у.

Трюдонинг ёзишича, Канада нафақат Афғонистон оккупацияси даврида ғарб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилган афғонлар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, Канаданинг инсонпарварлик дастурлари талабларига мос келувчиларга ҳам бошпана беради.

АҚШ президенти Жо Байден 9 октябрда 2022 молия йилида қочоқларни қабул қилиш квотасини икки бараварга оширганди. Шу тариқа Қўшма Штатлар турли мамлакатлардан 120 минг нафардан кўп бўлмаган қочоқларни қабул қилади. Шулардан 10 минг нафари Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг