Камераси 200 мегапикселли илк смартфонни қайси компания чиқариши маълум бўлди
«ZTE» (Хитой) компанияси рақобатчилари орасида биринчи бўлиб 200 мегапикселли камерали смартфон чиқармоқчи. Бу ҳақда компания вакилига асосланиб «GSMArena» хабар берди.
Янги «ZTE Axon 30 Pro» смартфони 16K видео олиш имкониятига эга бўлади.
Хитой компанияси смартфонидаги сенсор ўлчамлари 1/1,37 дюймга тенг, агар солиштирилса, «Samsung Galaxy S21 Ultra»да ўрнатилган 108 мегапикселли сенсордан сал кичик.
Ғира-ширада, ҳатто қоп-қоронғуда ҳам бу телефонда суратга олиш мумкин, дейилади хабарда. Смартфон Snapdragon 888 мобил процессорида ишлайди, 200 МП камераси эса ISP Spectra 580 чипсетидан куч олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter