«Кадис» ва «Барселона» ўйини вақтида мухлис юрак хуружига учради
Испания чемпионатининг 5-тури доирасида «Кадис» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди.
Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқалиги бошланган вақтда бош ҳакам майдон четига югуриб чиқиб, трибунадаги мухлислардан бири ўзини ёмон ҳис қилганини кўрсатди ва ўйинни тўхтатди.
«Кадис» дарвозабони Ледесма трибунада тиббий гуруҳга дефибрилатор олиб бориб берди. Ўйинчилар Серро Гранденинг ўйинни давом эттириш қарорини кутиш учун кутиб туришди, бироқ 102-дақиқада ҳакам жамоаларни кийиниш хонасига юборди.
Маълум қилинишича, учрашувга ташриф буюрган кекса мухлислардан бирининг юраги билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган ва у шифохонага юборилган.
Карлос Дел Серро Гранде ўйинни тўхтатганида ҳисоб 2:0 ҳисобида «Барселона» фойдасига ҳал бўлиб турганди.
Бир соатга яқин вақт ўтиб ўйин давом эттирилди. Қолган 10 дақиқа ичида каталонияликлар яна икки гол уришди.
Кадис – Барселона 0:4
Голлар: 0:1 – 55 де Йонг, 0:2 – 65 Левандовски, 0:3 – 86 Фати, 0:4 – 90 Дембеле.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter