Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар

Журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар

Фото: Day.az

«Чегарасиз репортёрлар» ташкилоти (RSF) 2022 йил учун тақдим этган ҳисоботга кўра, Мексика ва Украина — журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар.

Мексика қаторасига тўртинчи йил «энг хавфли мамлакат» бўлиб қолмоқда, бу йил 11 нафар журналист ўлдириб кетилди. Украинада — саккиз (мамлакатда давом этаётган уруш туфайли), Гаитида — олти, Бразилияда — уч нафар журналист ўлдирилди. 

Ташкилот ҳисоботига кўра, жаҳон бўйича 2022 йилда бевосита касбий фаолияти билан шуғулланиш чоғида 57 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган, ҳозир 65 нафар журналист тутқунликда, 49 нафари бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг