Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ пандемия даврида жисмоний фаоллик бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди

ЖССТ пандемия даврида жисмоний фаоллик бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди

Фото: «Athleticbody.ru»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда жисмоний фаоллик меъёрлари бўйича тавсияларига тузатиш киритди ва мунтазам фаолликнинг катталар ва болалар учун аҳамиятини эслатиб қўйди.

ЖССТнинг таъкидлашича, агар дунё аҳолиси фаолроқ бўлганида эди йилига 5 миллионтагача ўлим ҳолатининг олдини олган бўларди.

Ташкилот хабарига кўра, бугунги кунда COVID-19 туфайли кўпчилик уйда қолишга мажбур бўлаётганлиги сабабли ЖССТ жисмоний фаоллик бўйича янги қўлланма ишлаб чиқди. Унга кўра ҳар қандай ёшдаги ва ҳар хил қобилиятларга эга барча одамлар жисмоний фаол бўлиши кераклиги, ҳаракатнинг барча турлари муҳимлиги таъкидланади.

ЖССТ янги кўрсатмаларига мувофиқ, катта ёшдагилар, жумладан, сурункали касалликдан қийналаётганлар ёки ногиронларга ҳафтасига ўртача тезликда 150-300 дақиқа жисмоний фаоллик тавсия этилади. Болалар ва ўсмирларга кунига ўртача 60 дақиқа ўртача ёки юқори тезликда аэроб машқларини бажариш маслаҳат берилади.

Ташкилот маълумотларига кўра, кексаларга (65 ёш ва ундан катталар) йиқилишнинг олдини олиш ҳамда саломатликни яхшилаш мақсадида мувозанат ва координацияни яхшилашга, шунингдек, мушакларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган фаоллик турларини қўшиш кўзда тутилади.

ЖССТнинг таъкидлашича, мунтазам жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари, саратон ва иккинчи тур диабетни даволашга кўмаклашиш ва олдини олишда, шунингдек, ваҳима ва депрессия аломатларини камайтиришда, когнитив қобилиятларнинг пасайишини секинлаштиришда, хотирани яхшилашда ҳамда мия саломатлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, жисмоний фаоллик саломатлик ва фаровонлик учун ниҳоятда муҳимдир — у умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.

«Айниқса, ҳозир COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида яшаётганда ҳар қандай ҳаракат муҳим. Ҳаммамиз ҳар куни ҳаракат қилишимиз керак», — дейди ЖССТ раиси.

Ташкилотда қайд этишларича, ҳар турли жисмоний фаоллик фойдали. Уларни иш пайтида, дам олаётганда, спорт билан шуғулланганда ёки бирор жойга кетаётганда (пиёда юриш, велосипед миниш), рақс, сеҳаракатлар ўйинлар ёки кундалик уй юмушлари (уй йиғиштириш, боғдаги ишлар) орқали амалга ошириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг