ЖССТ коронавирус рекорд даражада кўпайгани ҳақида хабар берди

Ўтган суткада дунёда коронавирус инфекциясининг 308 мингга яқин янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.
COVID-19 касаллиги сонининг кунлик ўсиши 307 930 ҳолатни ташкил этганлиги аниқланди. Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери рекорд кўрсаткичдир. Бунга қадар касалланишнинг максимал даражаси 6 сентябрда қайд этилган эди. Ўшанда касаллик 307 минг одамда аниқланганди.
Ташкилот маълумотларига кўра, дунё бўйлаб пандемия даври мобайнида COVID-19 ташхиси қўйилган 28 637 952 бемор қайд этилган. Касалликдан вафот этганлар сони 917,4 мингдан ошган.
Кеча коронавирус инфекциясининг энг кўп қайд этилган ҳолатлари Ҳиндистонда (94,3 мингдан ортиқ), АҚШ (45,5 мингдан ортиқ) ва Бразилияда (43,7 мингдан ортиқ) кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter