ЖССТ ҳомиладор аёлларни коронавируснинг хавфли асоратларидан огоҳлантиради
Коронавирусни юқтириб олган ҳомиладор аёлларда оғир касалликлар ривожланиш хавфи ортади. Хасталик бўлажак онанинг ҳомиласига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси директори Ханс Клюге маълум қилган.
«Иккинчи ва учинчи триместрда COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда репродуктив ёшдаги ҳомиладор бўлмаган аёлларга қараганда жиддий касалликларга чалиниш хавфи юқори бўлади. Бундан ташқари, COVID-19 ўлик туғилиш ва эрта туғилиш хавфини оширади», — деди у.
ЖССТ маълумотларига кўра, 35 ёшдан ошган ҳомиладор аёллар хавф остида.
Шу билан бирга, ўтказилган тадқиқотлар COVID-19 вакцинасининг аёл ёки ҳомила саломатлигига зарарли таъсирини аниқламади. Шу муносабат билан ҳомиладор аёлларга эмлаш тавсия этилади. ЖССТ, шунингдек, эмизикли оналар эмлашдан кейин эмизишни давом эттириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter