Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоизлик ижара имтиёзи берилади
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармонни имзолади.
Фармонга кўра:
— давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;
— концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;
— давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;
— Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;
— Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;
— 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;
— 15 апрелни «Маданият ва санъат ходимлари куни» деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter