Жо Байден вирус юқтириб олгани аниқланди
АҚШ президенти Жо Байденда коронавирус аниқланди.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг айтишича, 79 ёшли президент тўлиқ эмланган, ҳозирда вируснинг енгил аломатларини бошдан кечирмоқда ва ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Хабар қилинишича, президент Paxlovid препаратини қабул қилмоқда. Бу Pfizer томонидан ишлаб чиқарилган антивирал таблеткадир.
Оқ уйнинг коронавирус бўйича координатори доктор Ашиш Жо Байденнинг иситмаси йўқлигини, аммо бурнидан оқиши, қуруқ йўтал ва бироз чарчоқ борлигини маълум қилган.
Байденнинг рафиқаси Жилл Байденда коронавирус аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter