Жиззахлик фермерга Президент машина совға қилди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент совғаси — «Nexia-3» автомашинаси билан тақдирланди.
Касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих-ҳуқуқ фанидан дарс берди. 1998 йилда фарзандларини ёнига олиб, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этди. Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили давлатга ғалла, пахта сотиш шартнома режасини ошириб бажармоқда.
Опа эл-юртнинг манфаатини кўзлаб ишлайдиган фидойи инсонлардан. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни ўзининг бурчи, деб билиши билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонган, дейилади ЎзА хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter