Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда «Учар тарелка» аттракциони қулаши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди

Жиззахда «Учар тарелка» аттракциони қулаши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди

Фото: kun.uz

2019 йил 28 июнь куни соат 12.30 ларда Жиззах шаҳар, «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар истироҳат боғидаги ЯТТ «Маматқулов Бурхон»га қарашли «Учар тарелка» аттракциони айланаётган вақтида аттракционнинг «тарелка» қисми таянч ўқига пайвандлаш чокидан узилиши оқибатида 7 метр баландликдан ерга қулаб тушган бўлиб, 8 нафар мижозлардан бир нафари, яъни 1999 й.т. Х.М. «ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати» олиб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

«Учар тарелка» аттракциони 2019 йил март ойида «Истиқлол» болалар истироҳат боғига ўрнатилган бўлиб, ЯТТ «Маматқулов Бурхон» томонидан фойдаланиб келинган. 

Воқеа содир бўлган жойга вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Р.Сайипов, Жиззах шахар прокурори А.Назаров, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Я.Абдулхаков, шахар ИИО ФМБ бошлиғи А.Муродов ва бошқа тезкор ходимлар чикишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг