Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда корхона раҳбари отиб ўлдирилди

Жиззахда корхона раҳбари отиб ўлдирилди

фото: xabar.uz

Жиззахда жанжал сабаб тадбиркор корхона  раҳбарига ўқ узди.

Қайд этилишича, Арнасой тумани Ғ. Ғулом маҳалласида яшовчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига Пахтакор тумани Тошкент маҳалласида яшовчи 1960 йилда туғилган хусусий корхона раҳбари туман судининг қарорига асосан ерни олиш мақсадида Фориш тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан борган вақтда ўртада жанжал келиб чиқади.

Шундан сўнг арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан ерни олиш учун келган корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қафасига бир марта отиб тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг