Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда боғча директори пичоқлаб ўлдирилди

Жиззахда боғча директори пичоқлаб ўлдирилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида боғча директори пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 5 август куни соат 02:30 да Жиззах вилояти Фориш тумани «Дўстлик» маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.X. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан унда биологик ўлим қайд этилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.X.га 5 август куни соат 00:30 да унинг маҳалладоши 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба бергани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг