Жиззахда бир эмас, иккита ғишт заводи аукционга чиқарилди
Ўз вақтида қайтарилмаган кредит қарзи туфайли ғишт заводлари онлайн савдоларга чиқарилди.
Иқтисодий суднинг «Қишлоқ қурилиш банк» (ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) фойдасига «Р.Т.К» МЧЖдан 4 млрд. сўм ҳамда «Ж.Ф.О» МЧЖ дан 1,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзини ундириш, ундирувни қарздорларнинг гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси МИБнинг Жиззах вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ишларни ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган. Унга асосан ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида МЧЖларга тегишли ғишт заводлари электрон-онлайн савдоларга чиқарилди, сотувдан тушган пуллар кредит қарзини қоплаш мақсадида банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter