Жиззахда аёлни фарзандлари кўз ўнгида зўрлаганлар қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб зўрлангани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Зомин тумани «Пешағор» ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига текканлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter